Ана холос! Месси аэропортда мухлислар билан жанжаллашиб кетди

  • 8 май, 2019, 17:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” сардори Лионель Месси кеча ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган “Ливерпул”га (4:0) қарши ўйиндан сўнг каталониялик мухлислар билан жанжаллашди.

Tecno

Аргентиналик футболчи кечаги баҳсдан сўнг допинг текширувлари сабаб бироз муддат ушланиб қолди ва аэропортга жамоа аъзоларидан алоҳида тарзда борди. Месси айнан ана шу ерда ишқибозлар билан жанжалга борди. Мухлисларнинг унга ташланиши футболчининг ўзини тутиб туролмаслигига сабаб бўлди.

Вазиятга Мессининг шахсий менежери Пепе Косте аралашди ва Леони бошқа йўллар орқали мухлислар қуршовидан олиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ўз майдонида гарчи 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсада, жавоб баҳсида 4:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, финал йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!