Ана холос! Месси “Барса”га янги бош мураббий олиб келяпти

“Барселона” сардори Лионель Месси яқин кунлар ичида “Ас-Садд” бош мураббийи Хави Эрнандес билан учрашадиган бўлди.

Ушбу учрашувда аргентиналик ҳужумчи собиқ жамоадоши билан унинг Каталонияга қайтиб, “Барселона”ни бошқариши бўйича музокара олиб боради.

Аввалроқ, 40 ёшли Хавининг ўзи ҳам “Барселона”ни бошқариш истагини билдирган эди. Ҳатто, “Барса” президенти Бартомеу эртами, кечси Хави жамоа бошқарувига келишини таъкидлади.

 Ҳозирги бош мураббий Кике Сетьен эса Ла Лига чемпионлиги учун курашда “Реал” билан рақобатлаша олмади.

5c8fc04a3ff95

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!