Ана холос! Моуриньо “Рома”га машҳур жанжалкаш Балотеллини чақирди

Оғир харакатери, кутилмаган хатти-ҳаракатлари билан ном чиқарган Марио Балотелли фаолиятини яна ўз юртида давом эттириши мумкин.

Жозе Моуриньо айни пайтда Туркия чемпионатида “Адана Демирспор” клуби шарафини ҳимоя қилаётган италиялик футболчини “Рома”га чорламоқда, - деб хабар тарқатди таниқли журналист Альфредо Педулла.

Манбанинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис 32 ёшли ҳужумчи билан бўлажак трансфер борасида суҳбатлашиб бўлган. Моуриньо Балотеллини “Интер”да ишлаган пайтида ўйнатган эди ва ҳужумчининг имкониятларини яхши билади.

Балотеллининг турк клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Италия терма жамоасининг собиқ юлдузи ҳозир 2,8 миллион еврога баҳоланаётгани “Рома”га уни тўлиқ сотиб олиш имконини беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!