Ана холос! Муҳим ўйинлар олдидан "Реал"да жиддий йўқотиш
"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Лука Модрич Чемпионлар лигаси ярим финалида "Манчестер Сити"га қарши биринчи ўйинда майдонга туша олмайди. "Қироллик клуби"нинг матбуот хизмати хабар беришича, Луканинг сон қисми жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди.
Модричда "Манчестер Сити"га қарши ўйинда тикланиш имконияти жуда кам. Хорватиялик хавбек икки ҳафтани ўтказиб юборади. Яъни у "Альмерия", "Реал" Соседад ва "Осасуна" билан ўйинларда ҳам майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" ва "шаҳарликлар" ўртасидаги дастлабки баҳс 9 май санасида "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.
Фикрлар