Ана холос! ПСЖ бош мураббийи Галтье ҳибсга олинди
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье бугун эрталаб ҳибсга олинди. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар берди. Полиция Галтьенинг ўғлини ҳам ҳибсга олди.
Франциялик мутахассиснинг ҳибсга олиниши унинг Ниццадаги фаолияти давомида камситишда айблангани билан боғлиқ. Мураббий ўз вақтида клуб директорига маҳаллий воқеликни инобатга олган ҳолда жамоада қора танлилар ва мусулмонлар кўп бўлмаслиги кераклигини айтган экан. Кристоффнинг ўзи бу айбловларни рад этди.
56 ёшли мураббий ҳибсга олинганидан кейин сўроқ қилинган. Аввалроқ, тергов доирасида "Ницца"нинг баъзи вакиллари, жумладан, мураббийни айблаган собиқ директор Жулиен Фуне кўрсатма берган эди.
Кристоф Галтье ўтган ёздан бери ПСЖни бошқариб келмоқда.
Фикрлар