Ана холос! "Реал" собиқ футболчиси парламент депутати бўлиши мумкин
Германия терма жамоаси, Мадриднинг “Реал” клуби ва Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ўзига бошқа иш топди.
"Turkiyenewspaper" нашрининг хабар беришича, собиқ футболчи Туркия парламенти депутатлигига номзод бўлишга қарор қилган. Месут президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон бошчилигидаги партияга қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзилнинг охирги иш жойи Туркиянинг Истанбул "Бошакшеҳир" бўлган. Германия терма жамоаси билан биргаликда ярим ҳимоячи 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлган. Месут терма жамоа сафида 92 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урган.
Фикрлар