Ана холос! Роналдонинг жамоаси ўйин сотганликда айбланмоқда

Бразилиялик машҳур футболчи Роналдонинг жамоаси - "Вальядолид" ўйин сотишда айбланмоқда.

Испан нашрларининг ёзишича клуб президенти ҳисобланган Роналдога бу масала юзасидан ҳеч қандай айблов йўқ. Ушбу ишда клубнинг номи сир тутилаётган 7 нафар футболчисининг қўли борлиги айтилмоқда.

Гап 18 май куни Ла Лиганинг сўнгги туридан ўрин олган “Валенсия”га қарши ўйин ҳақида кетмоқда. Ўша ўйинда агар “кўршапалаклар” ғалаба қозонишса, Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқишар эди, “Вальядолид” учун эса мағлубият ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмасди.

Ушбу келишилган ўйинда испаниялик собиқ футболчилар - Рауль Браво, Карлос Аранда ва Борха Фернандес иштирок этгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!