Ана холос! Россия ҳатто ФИФАга аъзо бўлмаган мамлакат жамоасига қарши ўйин ўтказишга тайёр

Россия футбол иттифоқи мамлакат бош жамоасининг бўлажак йиғинларини ташкил этиш устида ишламоқда.

Маълумотларга қараганда, Занзибар терма жамоаси Россия билан ўйнашга тайёр. Қайд этиш лозимки, Занзибар футбол федерацияси ҳатто ФИФАга ҳам аъзо эмас.

Россия терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғини кеча бошланди. Афтидан, Россия футбол иттифоқи рақиб топа олмагани учун терма жамоа йиғин доирасида ўртоқлик учрашуви ўтказмайди.

Эслатиб ўтамиз, Валерий Карпин бошқарувидаги Россия терма жамоаси сўнгги ўртоқлик учрашувини сентябрь ойида Вьетнамга қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
jan reno
08/10/2024 22:40
Баттар булсин)