Ана холос! Саудия клублари УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этиши мумкин

Араб футбол ассоциациялари иттифоқи (UAFA) Саудия жамоаларига 2025 йилдан бошлаб Чемпионлар лигасида иштирок этишига рухсат бериш учун УЕФА билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Calcio e Finanza нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, UAFA'нинг ғояси Саудия Арабистони жамоаларини 2025 йилдан ўзгарадиган Чемпионлар лигасининг янги форматида кўрсатилган мусобақада қатнашиш ҳуқуқини берадиган "wild card"дан фойдаланиб иштирок этишини таъминлашдан иборат. Унга кўра, УЕФА Чемпионлар лигасида 2025 йилдан бошлаб жамоалар сони 36 тагача кўпайтирилади.

Араб футбол ассоциациялари иттифоқи режалаштирилган қўшимча ўринлардан бири Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган жамоага берилади. Бу “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Аҳли”, “Ан-Наср” ва “Ал-Ҳилол” каби клубларга халқаро миқёсда янада кўпроқ эътироф ва эътиборга эга бўлиш имконини ҳамда уларга кўҳна қитъанинг энг яхши клублари билан рақобатлашиш имкониятини беради. Бироқ, бу ғояни амалга ошириш осон эмас, чунки жараёнда нафақат УЕФА, балки ОФК ҳам иштирок этиши талаб этилади. Ўз навбатида УЕФА Саудия клубига тақдим этиладиган бир ўринни Европа жамоаларидан тортиб олиш керак бўлади.

Шу тариқа, ёзда Саудия Арабистонига жаҳон футболи юлдузлари оммавий равишда кўчиб ўтганига қарамай, уларнинг кўпчилиги Европа ареналарига, жумладан, Чемпионлар лигасига қайтиши мумкин бўлади. Араб футболи учун бу ҳам жаҳон саҳнасида тан олиниши йўлидаги яна бир катта қадам бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!