Ана холос! УЕФА Чемпионлар лигаси финалини Туркиядан олиб қўймоқчи

Туркияда 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари билан боғлиқ тартибсизликлар сабабли, 10 июнь куни Истанбулда ўтказилиши режалаштирилган Чемпионлар лигаси финали бошқа давлатга кўчирилиши мумкин.

УЕФА аллақачон шунга ўхшаш сценарийни кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аслида Истамбул 2020 йилги финалга мезбонлик қилиши керак эди. Аммо пандемия туфайли ушбу мезбонлик Истанбулдан бошқа шаҳарга кўчирилган эди.

Айни дамда Чемпионлар лигаси ярим финалининг икки иштирокчиси маълум бўлди. Булар "Реал" ва "Милан". Бугун “Интер” – “Бенфика” ҳамда “Бавария” – “Манчестер Сити” учрашувидан сўнг яна икки ярим финалчи номи аниқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!