Ана холос: "UFC Rio" турнирида катта йўқотиш!

  • 20.09.2025 09:52
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 11 октябрь куни Бразилиянинг Рио-Де Жанейро шаҳрида "UFC Fight Night 261" турнири бўлиб ўтади.

Режага кўра, ушбу оқшомнинг "Main event" жангида мезбонлар вакили Чарльз Оливейра ва озарбайжонлик Рафаэль Физиев ўзаро тўқнаш келиши лозим эди.

Бироқ, хориж манбаларининг хабар беришича, Физиев жароҳати сабабли мазкур баҳсдан ечилган. Ҳозирча унинг ўрнига бирор жангчи эълон қилинмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!