Ана холос! Уругвайнинг иккки ўйинчиси бутунлай футболдан четлатилиши мумкин

FIFA тартиб-интизом қўмитаси Уругвай терма жамоаси футболчилари Эдинсон Кавани ва Хосе Мария Хименесни олти ойга дисквалификация қилиши мумкин.

Қўмитанинг якуний қарори февраль ойи охирида маълум бўлади. Дисквалификация муддати ва шартлари қўлланадиган қоидалар бандига боғлиқ.

Агар уругвайликлар қоидаларнинг 12.3 бандига мувофиқ хазоланса, иккала футболчи ҳам терма жамоаниг 10-15 ўйинига четлатилади ва 12.4 банд қўлланилса, жанубий америкаликлар нафақат терма жамоада, балки, ўз кулбларида ҳам майдонга туша олмайдилар.

Уругвай Ганага қарши баҳсда яна битта тўп киритганида, Жанубий Кореядан яхшироқ натижа билан қайд этган ҳолда плей-офф босқичига чиқиши мумкин эди. Учрашувнинг сўнгида ҳакам африкаликлар дарвозасига пенальти белгиламади, бу эса можарога сабаб бўлди. Кавани ўйин тугагач, ВАР мониторини тепди, Хименес эса, FIFA вакилларидан бирини туртиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!