Ана холос! "Ювентус" бир неча йил еврокубокларда иштироксиз қолиши мумкин

“Ювентус”ни бир неча йилга еврокубокларда иштирок этишдан четлаштириши мумкин.

"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, UEFAдаги юқори мартабали шахслар "Ювентус"га клубдаги раҳбарлик лавозимларига янги одамлар келиши билан Суперлига лойиҳаси чекланишига умид қилишган, аммо бу амалга ошмаяпти. Манбага кўра, Турин клубининг хатти-ҳаракати УЕФА президенти Александр Чеферинга жуда ёқмаган. Қайд этилишича, УЕФА қўлида “Ювентус” ишида фирибгарлик ҳақида жуда кўп маълумотлар бор.

Тахминларга кўра, "Ювентус" бўйича якуний UEFA  қарори июнь ойида эълон қилинади. Агар туринликлар молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани исботланса, у ҳолда "кекса сенёра" яқин йиллар давомида Европа билан хайрлашиши мумкин.

36-турдан кейин “Ювентус” 59 очко билан А Серияда 7 ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!