Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Анчелотти "Барса"га кескин жавоб қайтарди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

«Барселона» мураббийдан норози

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Барселона» раҳбариятининг Рафинья атрофидаги эътирозларига кескин муносабат билдирди. 

Каталония клуби вакиллари аввалроқ омма олдида форвард терма жамоада жуда кўп ўйинга жалб этилаётгани, бу эса футболчи учун ортиқча юклама келтириб чиқараётганини маълум қилган эди.

«Барселона» раҳбариятининг фикрича, Рафиньянинг терма жамоадаги бундай фаол иштироки унинг соғлиги ва клубдаги ўйинларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Анчелотти эса бу танқидларга жавобан Бразилия терма жамоасига қайси футболчилар чақирилиши масаласи фақат мураббийлар штаби ваколатида эканини таъкидлади.

«Каталония клуби томонидан ҳеч қандай расмий мурожаат бўлмади, ва бундай мурожаатга эҳтиёж ҳам йўқ. Бразилия терма жамоасига биз муҳим, деб ҳисоблаган футболчилар чақирилади. Ким керак, деб билсак, ўшани чақиришда давом этамиз», – деб таъкидлади Анчелотти.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ