Анчелотти "Эвертон"га собиқ шогирдини олиб келмоқчи

"Эвертон" раҳбарияти мавсумлар оралиғида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Football Insider нашри тарқатган хабарга кўра, жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти таркибга топ даражадаги марказий ҳужумчини олиб келмоқчи ва бу борада "Наполи"даги собиқ шогирди Калиду Кулибалини асосий номзод сифатида кўрмоқда.

Айтиш керакки, 29 сенегаллик футболчи учун “Эвертон”дан ташқари "Манчестер Юнайтед", "Бавария", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари ҳам кураш олиб бормоқда.

Кулибали жорий мавсум А Серияда 20 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!