Анчелотти: "Футболчиларим танаффусдан жароҳатларсиз қайтгани яхши бўлди"

"Реал Мадрид" бош мураббийи Анчелотти Ла Лиганинг навбатдаги тур ўйини ва Килиан Мбаппенинг ҳолати ҳақида гапирди. 

"Жамоа яхши формада, ФИФА кунларидан муаммосиз қайтиб келишди. Клуб ихтиёрида қолганлар эса яхши ишладилар. Биз албатта навбатдаги учрашувларни яхши бошлашни хоҳлаймиз. 

Агар Мбаппе ҳақида гапирадиган бўлсам, у танаффус давомида ўз устида яхши ишлади. Кейинги баҳсларда у ўзининг барча кучли жиҳатларини кўрсата олади деган умиддаман" - деди италиялик мутахассис матбуот анжуманида. 

Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" Испаия Ла Лигасининг 14-турида сафарда "Леганес" билан куч синашади. Ушбу учрашув эртага Тошкент вақт билан 22:30 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!