Анчелотти Икардини қабул қилмади

“Реал”нинг асосий ҳужумчиси Винисиус Жуниор жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани боис, мадридликлар унинг ўрнига ҳужумчи қидира бошлади.

Вазиятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилган Мауро Икарди агентлари ҳужумчининг хизматини “Қироллик клуби”га таклиф қилди.

Бироқ, журналист Гильермо Раининг маълум қилишича, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ва мураббийлар штаби айни пайтда “Галатасарой”да ўйнаётган аргентиналик форвардни жамоага қабул қилмади.

Мауро Икарди ўтган мавсум Туркия Суперлигасида ижара асосида ўйнаган эди. “Галатасарой” раҳбарияти ўтган ёз уни ПСЖдан тўлиқ трансфер қилди.

Жорий мавсумда тажрибали ҳужумчи миллий чемпионатда 13 та учрашувда 11 та гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди. Бундан ташқари, Европа Чемпионлар лигасида рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!