Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Анчелотти “Манчестер Сити”ни енгиш сирини айтди

Ютқазмайдиган жамоа бўлмайди...

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалида “Реал” футболчилари мусобақанинг амалдаги ғолиби “Манчестер Сити”га тўқнаш келди.

Мадрид шаҳри мезбонлик қилган дастлабки учрашувда олтита гол киритилган бўлса-да, ғолиб аниқланмади – 3:3.

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Манчестерда бўладиган жавоб учрашуви олдидан Хосеп Гвардиола жамоасини қай тарзда енгмоқчи экани ҳақида фикр билдирди.

- “Манчестер Сити” жисмоний жиҳатдан жуда кучли кучли. Биз бўлажак учрашувда катта ишқиёқ эвазига ғалаба қозонмоқчимиз, - деди Карло Анчелотти.

“Манчестер Сити” ва “Реал” ўртасидаги жавоб учрашуви 17 апрель куни бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ