
Анчелотти: Мбаппе яхши ўйнамади ва пенальтидан фойдалана олмади
Карло Анчелотти "Ливерпуль"ни Европадаги энг қийин рақиб, деб атади.
Мадриднинг "Реал" клуби Чемпионлар лигасининг 5-тури доирасидаги ўйинда мерсисайдликларга сафарда мағлуб бўлди (0:2).
"Қийин ўйин бўлди, лекин биз шундай бўлишини билардик. Менимча, "Энфилд"да ўйнаш айни дамда Европада энг қийини. Биз пенальтиларгача яхши ҳаракат қилдик, кейин эса савияни туширдик.
Биринчи бўлимда яхши ҳимояландик ва қарши ҳужумлардан фойдаланишимиз мумкин эди. Жамоа менга ёқди. Фикримча, биз Европадаги энг қийин рақибга қарши яхши курашдик. Натижа адолатли. Сабаби, улар ғалабага лойиқ эди.
Биз ўтган йилдаги каби ЕЧЛнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритмоқчимиз. Бошқача вариантни ўйлай олмаймиз.
Бошқалар каби Мбаппе ҳам курашди. Килиан у қадар яхши ўйнамади ва пенальтидан фойдалана олмади. Бироқ биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Бу каби беллашувларда пенальтидан фойдалана олмаслик футболчини бироз хафа қилади, лекин у олдинга ҳаракатланиши керак", - деди мадридликлар устози.
Фикрлар