Анчелотти қайсарлик қиляпти!

  • 19 Apr 08:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Реал” бу галги мусобақа чорак финалида Лондоннинг  “Арсенал” клубига тўқнаш келиб, ундан ўтолмади.

Tecno

Мадридликлар ҳар икки учрашувда ҳам мағлубиятга учраганидан кейин бош мураббий Карло Анчелоттининг курсиси сезиларли даражада қимирлаб қолди.

Клуб раҳбарияти вакиллари орасида италиялик мутахассисни ишини топшириш масаласини кўриб чиқишга чақираётганлар кўпайиб бормоқда. Анчелоттининг ўзи эса, жамоадан кетмоқчи эмас.

Relevo нашрининг ёзишича, 65 ёшли мураббий жорий мавсум якунланганидан кейин клуб раҳбарияти билан музокара ўтказиб, келажаги борасида якуний қарорга келишини айтмоқда.

Анчелотти клуб хўжайинларига бош мураббий масаласини кўтаргандан кўра, “Реал” таркибида ва иш фаолиятида жиддий ислоҳотлар ўтказиш муҳимроқ эканини таъкидлаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!