Анчелотти: УЕФА суперкубогида ғалаба қозониб, янги мавсумни хуш кайфиятда бошламоқчимиз
"Реал" Мадрид жамоаси бугун ўртоқлик ўйини доирасида "Клуб Америка"га қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур баҳсдан сўнг клуб бош мураббийи Карло Анчелотти янги мавсум ҳақида ва УЕФА суперкубоги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳозирги таркибимиз чемпионлар лигасида ғалаба қозонган жамоадан у қадар катта фарқ қилмайди. Олдинда бизни УЕФА суперкубоги кутиб турибди.
Мазкур баҳс мавсумнинг сўнгги ўйини бўлади. Янги мавсумни суперкубокдаги ғалаба билан хуш кайфиятда бошламоқчимиз.
Рақибимиз осон эмаслигини биламиз. Шанба куни "Ювентус"га қарши баҳсда суперкубокда тушадиган асосий таркибни аниқлаб оламиз", - деди италиялик тажрибали мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни "Реал" "Айнтрахт"га қарши майдонга тушади. Ушбу беллашув ғолиби УЕФА суперкубогини қўлга киритади.
Фикрлар