Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Анчелотти: «Япония — жуда кучли рақиб»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Анчелотти Японияни жуда кучли рақиб деб баҳолаб, Бразилия билан ўртоқлик ўйинида кескин беллашув кутмоқда.

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Японияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Япония — жуда кучли рақиб. Сўнгги йилларда улар қандай яхши ўйнаётгани ва ривожланаётганини намойиш этиб келмоқда. Буни Жаҳон чемпионатида ҳам кўриш мумкин эди. Уларнинг таркибида ажойиб футболчилар бор, шу боис бизни жуда кескин баҳс кутмоқда», — деди Анчелотти матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Япония ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 15:15 да бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ