Анчелоттига қарор қабул қилиши учун муддат белгиланди

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид" бош мураббийи ҳисобланган Карло Анчелоттига жамоани тарк этиш ёки этмаслиги бўйича қарор қабул қилиши учун муддат белгиланди. 
 
Хабарингиз бор, сўнгги ойларда италиялик мутахассиснинг "қироллик клуби"даги натижалари кутилганчалик қониқарли бўлмаяпти. Шу боис, унинг Бразилия ёки "Рома"ни бошқариши ҳақидаги миш-мишлар кундан-кунга кўпаётган эди. 
 
"ОК Diaro" нашрининг маълумотига кўра, клуб мутасаддилари Анчелоттига қарор қабул қилиш учун майгача муҳлат берди. 
 
Маълумот ўрнида, 65 ёшли мутахассис жорий мавсум "қаймоқранглилар" мураббийлигида 37 та учрашувда, 25 та ғалаба эришиб, 5 та дуранг ва 7 мағлубиятга учради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!