Андерсон АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферга айланмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ноттингем Форест" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради.

RMC Sport хабарига кўра, трансфер қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Шу тариқа, 23 ёшли футболчининг кўчиши Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида қайд этилади.

Андерсон ўтган мавсум "Ноттингем Форест" сафида барча мусобақаларда 50 та учрашувда майдонга тушди ва жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўлди.

У 2024 йилда "Ньюкасл"дан 41 миллион евро эвазига "Ноттингем Форест"га ўтган эди.

Аввалроқ музокаралар трансферни июль ойида расмийлаштириш истаги сабабли секинлашаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Энди эса томонлар келишувни якунлаш арафасида турибди.

Агар битим расман тасдиқланса, Андерсон нафақат "Манчестер Сити" тарихидаги, балки бутун Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг қиммат харидга айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!