"Андижон": 7-ўриндан 7-ўрингача!

Мавсум якунлангач, турли хил кўринишдаги сарҳисоблар, статистик рақамлар ҳақида маълумотлар тақдим этиб борилишини инобатга олган ҳолда ҳозирги қишки танаффусдан фойдаланиб эътиборингизга “Андижон” клубига доир статистик кўрсаткичларни аста-секин тақдим этиб борамиз.   

Хабарингиз бор, жамоа “Суперлига-2023”ни 7-ўринда якунлади. Қизиғи, Ўзбекистон чемпионати илк старт олган 1992 йилда ҳам “Андижон” якунда 7-поғонадан жой олган.

Ҳозирча “Андижон”нинг энг юқори натижаси 5-ўрин бўлиб, бу 2008 йилги мавсумга тўғри келади.

Умумий ҳисобда “Бургутлар” 6-маротаба 7-ўринни қўлга киритди. “Андижон” Ўзбекистон чемпионатида бунгача сўнгги бор 2010 йилги мавсумда 7-поғонадан жой олган.

Эътиборлиси, шундан бери чемпионатни 10-ўриндан пастки ўринларда тугатиб келаётганди. Шуни инобатга оладиган бўлсак, жамоанинг жорий йилдаги натижаси анча яхшиланганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Қуйида жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги эгаллаган ўрни билан танишасиз:

1992 йил – 7-ўрин

1993 йил – 7-ўрин

1994 йил – 11-ўрин

1995 йил – 8-ўрин

1996 йил – 8-ўрин

1997 йил – 12-ўрин

1998 йил – 10-ўрин

1999 йил – 6-ўрин

2000 йил – 8-ўрин

2001 йил – 8-ўрин

2002 йил – 10-ўрин

2003 йил – 7-ўрин

2004 йил – 14-ўрин

2006 йил – 10-ўрин

2007 йил – 10-ўрин

2008 йил – 5-ўрин

2009 йил – 7-ўрин

2010 йил – 7-ўрин

2011 йил – 12-ўрин

2012 йил – 14-ўрин

2014 йил - 14-ўрин

2015 йил – 13-ўрин

2016 йил – 16-ўрин

2019 йил – 10 –ўрин

2020 йил – 13-ўрин

2021 йил – 13-ўрин

2023 йил – 7-ўрин

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!