"Андижон" "Бунёдкор"ни умуман мағлуб эта олмаган. Ҳамидуллаев бу ёқимсиз анъанага чек қўя оладими?

Coca-Cola Суперлиганинг 20-турига ҳам старт берилди. 22 октябрь куни “Бунёдкор” клуби ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилади. Охирги учта учрашувда Вадим Абрамов жамоаси фақат мағлубиятга учраётган бўлса, Бахтиёр Ҳамидуллаев бошчилигидаги андижонликлар тўртта турдан бери мағлубият нималигини билмай келяпти. “Бунёдкор” бу турда мағлубиятли сериясига барҳам берадими ёки “Андижон” очко йиғишда давом этадими?

Мазкур клубларнинг чемпионатимиздаги ўзаро ўйинларида “Бунёдкор” жуда катта устунликка эга. Эътиборлиси, “Андижон” ҳали шу кунга қадар ушбу рақибини умуман мағлуб эта олмаган. Ўтказилган 21 та учрашувнинг 15 тасида “Қалдирғочлар”нинг қўли баланд келган. 6 та тўқнашув эса дуранг билан якунланган. Масалан, биринчи даврада Андижонда кечган ўйинда дарвозалар ишғол этилмаган. Қолаверса, “Бунёдкор” майдонида меҳмонлар фақат бир марта – 2012 йилги мавсумда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган ва қолган барча учрашувларда мезбонлар ғолиб чиқишмоқда. Тўплар нисбати ҳам шунга яраша кўриниш олган. “Бунёдкор” 34 та гол урган, “Андижон” эса бор йўғи 4 та.

"Бунёдкор"ни умуман мағлуб эта олмаган "Андижон" Бахтиёр Ҳамидуллаев бошчилигида ёқимсиз анъанасига чек қўя олармикин?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!