"Андижон" "Бухоро"га қарши 50-юбилей ўйинида майдонга тушади

1 декабрь куни “Андижон” “Бобур Арена”да “Бухоро”ни қабул қилади. Эътиборлиси, бўлажак тўқнашув ушбу жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей 50-ўйинига айланади.

Бунга қадар “Андижон” ва “Бухоро” элитада 49 бор куч синашган. 15 тасида “Андижон” ғалаба қозонган. “Бухоро” 21 та баҳсда ғолиб чиққан. 13 та учрашув дуранг билан тугаган. Тўплар нисбати 65\80 меҳмонлар фойдасига.

Жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги илк учрашув 1992 йилнинг 28 март санасида Бухорода ўтказилган. У пайтларда “Бухоро” “Нурафшон”, “Андижон” эса “Наврўз” номи билан иштирок этарди. Илк беллашувда 2:2 ҳисобида қайд этилган. Шунингдек, “Андижон” – “Бухоро” ўртасидаги баҳснинг охирги тўрттасида "бургутлар" рақибига ютқазаётгани йўқ, ғалаба ва дуранг каби натижалар кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Бухоро” ўртасидаги ўйин томошабинларсиз ўтказилади ва беллашув “FOREIGN LANGUAGES” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Беллашув соат 15:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!