"Андижон" илк трансферини эълон қилди

  • 4 декабрь, 16:37
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Янги мавсумда жиддий мақсадлар учун курашишни кўзлаётган "Андижон" илк янги трансферини эълон қилди.

Tecno

Клуб матбуот хизмати якунига етган чемпионатни “Бунёдкор” сафида ўтказган грузиялик ҳужумчи Имеда Ашортианинг 2026 йилни “Андижон” либосида ўтказишини ва томонлар ўзаро келишувга эришишиб, шартнома имзоланганини маълум қилди.

Маълумот учун, Ашортиа 1996 йилнинг 30 октябрь куни Грузиянинг Мартвили шаҳрида таваллуд топган. Шу кунгача у Грузиянинг “Мартвили”, “Дила”, “Колхетти-1913”, “Цхинвал”, “Телави”, Озарбайжоннинг “Туран Товуз” ва Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоаларида тўп сурган.

Бу йил “Бунёдкор” сафида Суперлига ва Кубок доирасида жами 33 та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасига 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!