
"Андижон" легионер ҳужумчисини "Хоразм"га ижарага берди
Анталияда шуғулланаётган "Андижон" клуби тожикистонлик ҳужумчисини "Хоразм"га ижарага берди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужумчиси Шахром Самиевга “Хоразм” клубидан таклиф келиб тушди.
Натижада икки томоннинг олиб борган музокараларидан сўнг Самиев 2025 йилнинг охирига қадар “Хоразм” жамоасига ижарага берилди.
Маълумки, футболчи ўтган йили “Андижон” сафига қўшилган бўлиб, уч йиллик шартнома имзоланган. 2024 йилги мавсумда Шахром “Бургутлар” либосида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар