“Андижон” собиқ ҳужумчисини ортга қайтарди
Мартин Боаке “Андижон”га қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
“Янги мавсум учун таркибини жиддий кучайтираётган жамоамиздан навбатдаги трансфер! Италия ҳамда Гана фуқароси бўлган тажрибали ҳужумчи Мартин Боаке яна “Андижон”га қайтди. Олиб борилган музокаралар ижобий якун топди ва томонлар расман шартнома имзоладилар.
Йодингизда бўлса, Боаке 2021 йили ҳам “Бургутлар” сафида ярим мавсум тўп сурган. Юртимиздаги фаолиятини айнан "Андижон"да бошлаган ва яна у "Бургутлар"га айланди.
Маълумот учун, Мартин Боаке 1995 йилнинг 10 февраль санасида таваллуд топган. “Солесинеке” (Италия), “Китзбюхел” (Австрия), “Хохенемс” (Австрия), “Женесс Эш” (Люксембург), “Славен” (Хорватия), ОКМК (Ўзбекистон), “Синдао” (Хитой), “Бурирам Юнайтед” (Таиланд) ва “Болуспор” (Туркия) клубларида тўп сурган.
Боаке “Андижон”га келишдан аввал айнан Туркия чемпионатида “Болуспор” сафида фаолият олиб борган. У ерда 19 та учрашувда 3 та гол ва 2 та ассистни амалга оширган.
Ҳозирга қадар Мартин фаолияти давомида 308 та ўйинда 111 та гол урган ва 16 та голда ассист вазифасини бажарган.
Боакеда 4 та соврин бўлиб, “Бурирам” таркибида барча ютуқларни қўлга киритди”, - дейилади андижонликлар хабарида




Фикрлар