"Андижон" Хебайга ўринбосар топди!
"Андижон" клуби Рубин Хебайни ўрнини тўлдиришга қодир хужумчи изламоқда.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "бургутлар" эътибор марказида Тожикистон терма жамоаси ва Молдованинг "Милсами" клуби аъзоси Шахром Самиев бўлиб турибди.
Сўнгги мавсумларни Молдовия чемпионатида ўтказган форвард учун "Андижон" 50 минг доллардан воз кечишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Рубин Хебай ўтган мавсумда Хомяков жамоасининг асосий футболчиси эди. У ўтган мавсумда жамоадаги дебют йилида 27 ўйинда иштирок этиб, майдонда 2138 дақиқани ўтказиб, рақиблар дарвозасига 14 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.
Бу орқали у “Андижон”нинг энг яхши тўпурарига айланди. Суперлигада эса тўпурарлар орасида иккинчи бўлди. Мавсум якунларига кўра, Хебай Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлди ва йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олди.
Фикрлар