"Андижон" янги трансферни эълон қилди

“Мавсум-2026” учун ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўраётган "Андижон" селекция ишларини ҳам давом эттирмоқда.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, “Андижон”нинг Анталиядаги йиғинига янги футболчи - Маҳмуд Маҳамаджонов қўшилди. Ушбу футболчи билан уч йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Маҳамаджонов 2003 йилнинг 30 июнь санасида таваллуд топган. Бунга қадар у “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Динамо”да тўп сурган. Ўтган йилги мавсумнинг иккинчи даврасини ижара асосида айнан “Динамо”да ўтказган.

Умумий ҳисобда ҳимоячи 80 та ўйинда майдонга тушган ва 3 та гол уриб, 6 та ассистни амалга оширган.

Маҳамаджонов 2023 йили U20 терма жамоамиз билан Осиё чемпионлигини қўлга киритган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!