Андижонда волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Андижон давлат тиббиёт институтида У-21 ёшлар (қизлар) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан сараланган, энг иқтидорли волейболчи қизлар иштирок этиб, чемпионлик учун муросасиз кураш олиб бормоқда.
Мусобақа ёш спортчиларга тажриба орттириш, маҳоратини янада ошириш ҳамда миллий терма жамоа учун муносиб номзодларни саралаш имконини беради.
Беллашувлар жорий йилнинг 17-ноябр кунига қадар давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.



Фикрлар