"Андижон"дан яна бир юриш!

Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини "Андижон"да давом эттиради. 

Бизга маълум бўлишича, футболчи шу кунларда "бургутлар" аъзосига айланади ва расмий хабар эълон қилинади. 22 ёшли футболчи ўтган мавсумни "Шўртан"да ўтказди ва бу унинг фаолиятидаги энг сермаҳсули бўлди. 

Маълумот учун, Холдорхонов 2025 йилги мавсумда Суперлигада 22 та (8 та гол), Ўзбекистон кубогида 3 та ўйин ўтказган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!