
"Андижон"га янги мураббий тайинланди
Максим Шацких "Андижон" бош мураббийи. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Хабарингиз бор, "Андижон" клуби бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Александр Хомяков истеъфога чиққач, унинг ўрнига муносиб номзод топиш устувор вазифага айланганди.
Клуби бош мураббийлигига ўзбек футболи афсоналаридан бири - Максим Шацких тайинланганини эълон қилди. Олиб борилган музокалар ижобий якун топди ва томонлар келишувга эришишди.
Максим Александрович бунга қадар "Пахтакор" клуби бош мураббий сифатида фаолият олиб бориб, ушбу жамоани икки марта Ўзбекистон чемпионлигага етаклаб келди. Шу кунга қадар эса у "Пахтакор" клуби раиси маслаҳатчиси сифатида ишлаб келди.
Шацких мураббийлик фаолиятини 2016 йили бошлаган ва дастлаб "Динамо" Киэв U17, сўнгра U19 жамоаларида ишлади.
2017 йилнинг июнь ойидан 2019 йилнинг августига қадар "Динамо" Киэв жамоасида бош мураббий Александр Хаскевич билан бирга самарали фаолият олиб борди.
2019 йилнинг декабрь ойидан то 2021 йилнинг мартигача Россиянинг "Ротор" (Волгоград) жамоасида яна Хаскевич билан мураббийлар штабида меҳнат қилди.
2022 йилнинг ёзидан Максим Александровичнинг "Пахтакор"даги ҳаёти бошланди. Аввалига спорт директори, кейин эса бош мураббий сифатидаги ёрқин фаолияти билан йодда қолди.
Про лицензиясига эга бўлган Максим Александрович 14 май кунидан "Андижон" жамоасини қабул қилиб олади ва унинг "бургутлар" бош мураббийи сифатидаги дебют учрашуви 17 май куни сафарда "Шўртан"га қарши учрашувга тўғри келади.
Фикрлар