"Андижон"га ютқазган "Шахтёр" энди "Навбаҳор"га ҳам енгилди

  • 21 Feb 23:00
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Бугун "Навбаҳор” Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги иккинчи назорат баҳсини Қозоғистоннинг “Шахтёр” (Қарағанда) жамоасига қарши ўтказди. Мазкур учрашувда наманганликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.  

Голга 1-бўлимнинг тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалари давом этаётган пайтда тажрибали ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев қозоғистонликлар дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда, муаллифлик қилди. 

"Навбаҳор" таркиби: Шукрон Йўлдошев, Саидазамат Мирсаидов, Мирзоҳид Ғофуров, Сергей Карпович, Гильермо Гедеш, Азимжон Аҳмедов, Бенжамин Тейди, Русланбек Жиянов, Жавоҳир Абдужабборов, Алишер Одилов, Забиҳилло Ўринбоев. 

Захирадан майдонга тушганлар: Умиджон Эргашев, Шаҳзод Тоиров,  Шаҳзодбек Убайдуллаев, Шерзод Ғуломжонов, Игорь Габриэль, Аббосжон Ғуломов, Комилжон Тожиддинов.

Ёдингизда бўлса, "Шахтёр" бундан олдин Анталияда "Андижон" билан ҳам куч синашган бўлиб, унда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.
 

Comments

You must be logged in to commet!