Андижонлик каратечилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди

Тошкент шаҳри мезбонлик қилган карате бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувларида турли ёш тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақаларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 1000 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Беллашувлар якунига кўра, Андижон вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Фахрли иккинчи ўрин Сурхондарё вилояти каратечиларига насиб қилган бўлса, Тошкент вилояти жамоаси кучли учликка якун ясаган.

Шунингдек, халқаро карате федерацияси раҳбари Антонио Эспиноза турнирга фахрий меҳмон сифатида юртимизга ташриф буюрди ва у билан 2019 йил катталар ўртасидаги карате бўйича Осиё чемпионатига Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши белгилаб олинди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар