"Андижон"ни Суперлигада олиб қоладиган мураббий топилди!

Хабарингиз бор, “Сурхон” жамоасига қарши учрашувдан сўнг мураббийлик вазифасида ишлаётган Бахтиёр Ҳамидуллаев лавозимидан озод этилганди. Клуб раҳбарияти бош мураббийликка бир нечта номзодлар орасидан Отабек Ғуломхўжаев вариантини муносиб, деб топди.

Ғуломхўжаев шу пайтгача дастлаб, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клубларининг академияларида иш бошлаган. Кейинчалик 2015-2016 йилларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида ишлаган. 

Отабек

2018-2019 йилларда эса, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида хизмат қилган. Ушбу жамоа сафида “Андижон”нинг ёш футболчиси Фарҳод Соҳибжонов ҳам Ғуломхўжаев қўл остида ҳаракат қилган. Шунингдек, у “Навбаҳор” жамоасида селекционер мураббий сифатида ҳам иш юритган.  

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У футболчилик фаолиятида 2001-2002 йилларда “Андижон” жамоаси сафида ҳам тўп сурган. Афсуски, оғир жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.

Умид қиламизки, Ғуломхўжаев бошчилигидаги “Андижон” Суперлигада қолиш вазифасини уддалайди ва жамоанинг келгуси йиллардаги натижаларини яхшилайди, - дея хабар бермоқда, клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
'''''''''''' """"""
04/11/2020 17:39
Вай фляя, олиб қолсин биз хурсан бўламиз. Сарлавхани қаранг.
Mirali Hcerali
04/11/2020 20:44
Иншааллох олиб к,олади