"Андижон"нинг Бахрайндаги ўйини қандай ўтди?

CHERY AUTO

Бахрайн пойтахти Манама шаҳрида “Андижон” клуби “Ал-Халдия”га қарши ОЧЛ 2 нинг 4-тур учрашувини ўтказди. Бунгача гуруҳдаги учта ўйинда 0:0 ўйнаган "Бургутлар", 4-турда ҳам ушбу натижани такрорлади. Бундай қизиқ натижа ОЧЛ тарихида юз берганмикин? Текшириб кўриш керак.

Tecno

Ёдингизда бўлса, “Ал-Халдия”га қарши “Бобур арена”даги беллашувда "Андижон" жамоаси ташаббусга эгалик қилиб, бир қатор қулай имкониятлардан фойдалана олмагандилар. 0:0 натижани бошқа 0:0 дан фарқи бўлади, албатта. Бу сафарги баҳсда эса мезбонлар “Андижон” дарвозасини ОЧЛда ишғол этган илк клубга айланиш учун катта куч билан ҳужумга ташланишди. Бироқ дарвозабон Эржан Токотаев ажойиб ўйин ўтказди ва бир нечта вазиятларда сейвларини ишга солиб, голлардан сақлаб қолди.

“Андижон” 0:0 га рози бўлмаган ҳолда ғалаба голини киритиш иштиёқида эди. Лекин гол уриш яна насиб қилмади. Қолаверса, иссиқ ҳавода тўп суриш футболчиларга қўшимча қийинчиликлар туғдиргани бор гап. Шунга қарамасдан, “Бургутлар” дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келяпти ва гуруҳдан чиқиш имконият бор.

Навбатдаги учрашуви 26 ноябрь куни “Бобур арена”да Туркманистоннинг “Аркадаг” клубига қарши ўтади. 

“Ал-Халдия” - “Андижон” - 0:0.

5 ноябрь. Баҳрайн, Манама. “Ал-Мухаррақ” стадиони.

Ҳакамлар: Чае Сангхёп, Парк Кюнйонг, Жанг Жонгпил (барчаси - Жанубий Корея)

Захира ҳаками: Вонг Вай Лун (Гонконг)

Назоратчи: Мичаел С.М.Хананиа (Фаластин)

Комиссар: Омид Жамали (Эрон)

“Ал-Халдия”: Рикардо Силва, Ахмед Бугхаммар, Клайд Оконнел, Глейсон Уилсон, Анас Оуахим (Саид Дхия, 68), Муҳаммад Ал Ромайхи (Тумутека, 68), Мусса Кулибали, Комаил Ал Асвад (Муҳаммад Адел, 83), Саиф Бухра (Низар Эл Отмани, 68), Доминик Менди, Аюб Эл Амлуд (Фабиан Винлей, 84).

“Андижон”: Эржан Токотаев, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Шахзод Азмиддинов (Абубакир Ашуров, 71), Кристиан Новак, Сардор Азимов (Абдулвоҳид Ғуломов, 45), Муҳаммадкарим Тоиров, Дамир Темиров (Саидумархон Саиднуруллаев, 71), Бектемир Абдуманнонов, Дониёр Абдуманнопов (Шохжаҳон Ёрқинбоев, 87), Отабек Жўрақўзиев (Исмоил Акинаде, 71), Усмонали Исмоналиев.

Огоҳлантиришлар: Глейсон Уилсон, 42. Клайд Оконнел, 76 - Эржан Токотаев, 90. Муҳаммадкарим Тоиров, 90+7. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!