"Андижон"нинг бугунги рақиби - "Ал-Халдия" ҳақида!

  • 22 октябрь, 14:23
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун, 22 октябр куни "Андижон" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2-турнирининг 3-тури доирасида Баҳрайннинг "Ал-Халдия" жамоаси билан куч синашади.

Tecno

Хўш, ушбу жамоа ҳақида нималарни билишимиз керак?

"Ал-Халдия" жамоаси 5 йиллик тарихга эга бўлиб, 2020 йилда ташкил этилган. Жамоага мухлислар томонидан “Лионс оф Баҳраин” (“Баҳрайн шерлари”) деган ном берилган. "Ал-Халдия" ўз уй учрашувларини Риффа шаҳрида жойлашган “Баҳрайн Миллий” стадионида ўтказади. Ушбу майдон ўз бағрига 24 минг мухлисни сиғдира олади.

Жамоа Баҳрайн чемпионатининг 2 карра ғолиби, 2 карра Баҳрайн Қирол кубоги ва 3 карра Баҳрайн Суперкубоги соҳиби ҳисобланади. "Ал-Халдия" шу вақтга қадар Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган расмий мусобақаларда 20 та ўйин ўтказган. 10 та ўйинда ғалаба қозонган, 5 та баҳс риффаликларнинг мағлубияти билан якунланган, 7 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Жамоани айни пайтда 1981 йилда таваллуд топган маҳаллий мутахассис Али Ашур бошқармоқда. Ушбу мураббий 2014 йилдан катта клубларда фаолият олиб боришни бошлаган. Бунгача турли йиллар мобайнида Баҳрайннинг "Будаия", "Ал-Нажма", "Ал-Риффа", "Манама СК" каби жамоаларида ҳамда Қувайтнинг "Қувайт СК" жамоасида ишлаган.

Жамоа таркибида айни пайтда бразилиялик Глеисон Мореира, конголик Жоэл Бея, марокашлик Саифеддине Боуҳра, германиялик Анас Оуаҳим каби маҳоратли футболчилар тўп сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар Лигаси 2-турнири 3-туридан ўрин олган Андижон — Ал-Халдия ўйини 22-октябр куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:45 да старт олиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!