"Андижон" янги ҳамкорини эълон қилди
Андижон ва "Adidas": Янги мавсум — янги услуб, янги ғалабалар!
"Андижон" футбол клуби янги мавсумдан бошлаб жаҳонга машҳур "Adidas" бренди билан расман ҳамкорликни бошлади. Энди "бургутлар" майдонга замонавий дизайн, юқори сифат ва илғор технологияларни ўзида мужассам этган "Adidas" экипировкаларида чиқади.
Бу ҳамкорлик клуб тараққиётида муҳим босқич бўлиб, профессионал стандартларга содиқлик, халқаро тажриба ва катта мақсадларга интилувчанликни ифода этади. "Андижон" ўз тарихига ҳурмат билан қараб, янги мавсумга янги руҳ ва янги қиёфа билан қадам қўймоқда.



Фикрлар