Андреа Петкович чорак финал остонасида қоқилди

Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган "NYJTL Bronx Open" халқаро турнирининг учинчи кунида теннис маликалари чорак финал йўлланмаси учун рақобатлашмоқда.

Унда италиялик Камила Жоржи германиялик Андреа Петковичга қарши ўйин ўтказиб, якунда 3:6, 7:5, 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек, иккинчи даврада франциялик Ализе Корне хитойлик Лин Чжуни 7:6, 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратаётган бир вазиятда Лин учрашувни давом эттирмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)