Андрей Канчельскис: Бунақа ҳакамларни умрбод футболдан четлатиш керак
Хабарингиз бор бундан бироз аввал Coca-Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди. Водий дербисида кучлар тенг келди – 1:1.
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “лочинлар” устози Андрей Канчельскис иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
“Шармандали ҳакамликдан сўнг яна икки очко йўқотдик. Дарвоза томон кетаётган тўпни икки қўллаб тўсиш...уят. Бундай ҳакамларни умрбод футболдан четлатиш керак. Юзига тўп теккан футболчи беш дақиқа майдонда ётибди. Тўп кимнидир ўлдирганини билмайман. Бундай ҳолатлар футболчиларнинг ўзлари учун уят эмасми. Айтингчи менга кимнидир тез ёрдам машинаси олиб кетдими, кимнидир қўли ёки оёғи синдими? Ҳақиқий футболчи бундай қилишдан уялиши керак”, - дейди россиялик мутахассис.
Фикрлар