Андрей Канчельскис: Рус футболчилари ҳақида ҳамма унутади, Шомуродов сингари инсонлар эсда қолади

"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Элдор Шомуродовнинг "Рома"га трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Бу жуда яхши, у муносиб футболчи. Элдор кетишдан қўрқмади, "Женоа" мисолида трамплиндан ўтди ва топ клубга қўшилди. Энди у дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири Жозе Моуриньо қўл остида шуғулланади.

Бизнинг футболчилар эса олтин ботқоқда ўтирибди ва уларга ҳеч нарса керакмас. Шомуродовга эса офарин. Бизникиларда ҳаммаси яхши: ажойиб шароитлар, "ёғли" шартномалар. Бу учун уларни айблаш нотўғри. Фақат улар ҳақида барча унутади, Шомуродов сингари инсонлар эсда қолади", - деди Андрей Канчельскис.

Қолаверса, Канчельскис Валерий Карпин Элдорнинг "Рома"га ўтишига катта ҳисса қўшганини таъкидлаб ўтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!