Андрей Лунин: "Биз мураббийга тўлиқ ишонамиз"
Мадриднинг "Реал" жамоаси Испания кубоги доирасида "Талавера" билан баҳс олиб борди 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа дарвозабони Андрей Лунин бош мураббий Хаби Алонсо ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Сўнгги дақиқалардаги сейвим Хабини ишдан бўшатишдан сақлаб қолдими?
"Менимча, бундай эмас - мен шунчаки ўз ишимни қиляпман. Биз мураббийга тўлиқ ишонамиз, унга шубҳам йўқ. Алонсо клуб афсонаси, у жуда катта ҳурматга сазовор. Биз шунчаки унинг ғоялари ва ўйин услубига кўникишимиз керак", - дея 26 ёшли дарвозабоннинг сўзларини келтиради "Madrid Zone".
Маълумот учун, "қироллик клуби" навбатдаги учрашувни Ла Лига доирасида "Севилья" билан ўйнайди.



Comments