Андрей Шевченко майдонга қайтмоқда
Украина терма жамоаси ва "Милан " клуби афсонаси Андрей Шевченко "Монако цирки" жамоаси сафида майдонга тушади.
24 январь куни "Луи 2" стадионида Монте-Карло халқаро цирк фестивали доирасидаги анъанавий хайрия мусобақасининг олтинчи ўйини бўлиб ўтади. Ушбу учрашувда украиналик собиқ футбол юлдузи Андрей Шевченко "Монако цирки" жамоаси сардори сифатида майдонга тушади.
Тадбирнинг асосий мақсади ОИВ ва ОИЦ муаммосига эътибор қаратиш ҳамда малика Стефания асос солган Fight Aids Monaco ассоциациясини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ўтган йиллардаги каби "Баржуанс" ва "Монако цирки" жамоалари майдонга тушади.
Учрашувда таниқли футбол юлдузлари - Эден Азар, Бефитимбе Гомис, Роберт Пирес, Льюдавик Жюли, Кларенс Зеедорф, Кристиан Карамбе ва Юрий Жоркайф иштирок этади.



Фикрлар