Андрей Шипилов: Бу менинг шахсий фикрим

"Навбаҳор" - "металлург" баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Менимча, бугунги учрашувда ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олишмади. Албатта, бу менинг шахсий фикрим.

Учрашувнинг қийин кечганлигига ўзинглар гувоҳ бўлдинглар. Ўйин давомида футболчилар кўплаб хатоларга йўл қўйди, тўпни ўз жамоадошларига аниқ етказиб бера олмади, бир сўз билан айтганда, “браклар” кўп бўлди. Балки бунинг ўзига яраша сабаблари бор.

Ўз жамоамиз борасида шуни таъкидламоқчиманки, ўйин жуда оғир кечди. Нимаям дердим, 9 кун ичида 3 та ўйин ўтказамиз. Кейинги учрашув ўз майдонимизда бўлиб ўтади. Жорий мавсум якунланишига 7 та тур қолди. Қайси жамоа қолган учрашувларни муваффақиятли тарзда ўтказса, омад кулиб боқса, мавсум якунида турнир жадвалининг юқори қисмидан ўрин олиши мумкин, - деди Андрей Шипилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!