Анетт Контавейт кучли рақибга дуч келди
Ads

Эстониялик Анетт Контавейт ва америкалик Шелби Рожерс Лондон шаҳрида ўтаётган "Уимблдон" мусобақасининг биринчи даврасида ўзаро рақобатлашди.

Улар ўртасидаги ўйин уч сет давом этди. Унда Анетт рақибини 6:0, 3:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олди.

Энди Контавейт "Катта дубулға" мусобақасининг учинчи даврасига чиқиш учун британиялик Хизер Уотсонга қарши кортга чиқади.