Англия - Эрон ўйини ЖЧ тарихида қолди

Қатар мундиалидаги иккинчи учрашувида Англия терма жамоаси Эрон билан куч синашди ва учрашувнинг биринчи ярмидаёқ учта гол киритилди. Баҳнинг иккинчи бўлимида инглизлар томонидан яна учта гол киритилди ҳамда бу Англия терма жамоаси учун жаҳон чемпионати доирасидаги голлар сони бўйича рекорднинг такрорланиши бўлди.

Шунингдек, бу ўйин ҳам жаҳон чемпионати тарихидаги энг узун беллашув сифатида тарихда қолди. Жами икки бўлим салкам 118 дақиқа давом этди. Аввалги рекорд 1994 йилда Америкадаги жаҳон чемпионатида Боливия ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйинда қайд этилган бўлиб, ўша беллашув 103 дақиқа 56 сония давом этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!