Англия бош мураббийи Мессини тўхтатиш ҳақида гапирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ЖЧ-2026 ярим финали олдидан Аргентина ҳужумчиси Лионел Мессига қарши ўйин режаси ҳақида фикр билдирди.

 

«Жуда яхши тушунамизки, уни бутунлай тўхтатиб қўя олмаймиз, ҳар дақиқада ва юз фоизга назорат қилишнинг иложи йўқ. У Холанддан мутлақо бошқа ўйинчи. Бироқ биз [Норвегияга қарши] ўйинни ўз услубимизда жуда яхши ўтказдик – Эрлингга қарши шундай ўйнаш керак эди, деб ўйлайман. Шу боис, Мессига қарши ҳам ўз йўлимизни топамиз.

Менимча, бу – менинг жамоам биринчи марта унга қарши ўйнаши. У ҳар сафар турлича йўл топиб, вазиятдан чиқиб кетиши ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. У доим бўш зоналарни топади, имкониятлар яратади. Энг муҳими – бутун жамоа унинг фикрларини, ғояларини қабул қилади, деб ўйлайман. Улар уни қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш ғояси атрофида бирлашган. У ўйинга фаол қўшиладиган, натижани ўзгартира оладиган онлар учун ҳаммаси тайёр туради. Албатта, биз шу нарсага тайёргарлик кўрамиз.

«Бунга олдиндан тўлиқ тайёргарлик кўриш, аниқ формула топиш ва фақат унга жуда қаттиқ эътибор қаратиш мумкинми? Йўқ. Лекин бизга жасур бўлиш керак, у билан ўйнаётганда ҳам жасур бўлиш лозим. Уни жамоадошларининг қўллаб-қувватлашидан узиш, унга берилган ёрдамни чеклаш керак. У тўп билан бўлган ҳар бир ҳаракатини диққат билан кузатишимиз шарт», – деди Англия терма жамоаси бош мураббийи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!